Жаҳон | 17:09 / 16.03.2020
21890
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистондаги фуқароларини махсус бортларда олиб кетишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон 16 март кунидан эътиборан жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновларини тўхтатди. 

Фото: Россия ФВВ

Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистонни тарк этиш истагида бўлган фуқаролари учун махсус бортлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.

"Айни вақтда Ўзбекистондан Россия фуқароларини олиб чиқиб кетиш учун махсус бортлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бунинг учун элчихона Ўзбекистонни тарк этиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатини тузади", - дейилади элчихона хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтирган илк бемор 15 март куни аниқланди, у 11 март куни Франциядан келган ўзбекистонлик аёл бўлди. Кун охирига бориб унинг ўғли ва қизига ҳам вирус юққани тасдиқланди. Шунингдек, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан Тошкентга келган яна бир Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.

16 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна икки кишида вирус аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Ўзбекистон 16 март кунидан эътиборан жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновларини тўхтатди. 

Мавзуга оид