Бола 5 ойлик даврида ота-онаси ҳужжатларининг муддати тугагани сабаб, боласини касалхонада қолдириб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган. Қайтганидан сўнг ота-она Бухоро шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилди.
Ҳозирда “Инсон” маркази масъуллари томонидан оиладаги бир қатор муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида кейс очилган бўлиб, кейс-менежмент асосида уларга бир қатор ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади.
Бола эса доимий шифокорлар назоратида.












