Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий ниқоблар қимматлашганининг сабаби тушунтирилди
Тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчи корхона ходимаси Хуршида Ахмедова 2020 йилнинг индивидуал ҳимоя воситаси – тиббий ниқоблар нархи ошишининг сабабини тушунтирди.
Фото: РИА Новости
“2020 йилда коронавирус сабабли тиббий ниқобларга талаб кескин ошиб кетди ва биз ҳамюртларимиздан юзага келган вазиятга тушуниш билан муносабатда бўлишни сўраймиз. Корхонамизнинг ишлаб чиқариш қуввати кунига 60 минг ниқобни ташкил қилади. Бугун биз Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятига ниқоблар жўнатдик”, деб таъкидлаб ўтган Хуршида Ахмедова.
Унинг таъкидлашича, тиббий ниқоблар нархининг ошишига уларни ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом ашё қимматлашгани сабаб ҳисобланади.
“Хом ашё қимматлашгани сабабли нархни оширишимизга тўғри келмоқда”, деб тушунтирган корхона ходимаси.
Ахмедованинг қўшимча қилишича, истеъмолчилар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи ниқобларнинг сифатига шубҳа қилмасалар бўлади.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025