Ўзбекистон | 11:45 / 17.03.2020
118788
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга етди

Ўзбекистоннинг хориждан келган яна икки фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, Истанбулдан келган беморнинг турмуш ўртоғи ва ушбу рейснинг яна бир йўловчисида вирус аниқланган.

«Шу йилнинг 15 март куни соат 05:15да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган. 

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча  қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан  стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди. Айни вақтга келиб бундай беморлар сони 10 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонга коронавирус учта рейс орқали кириб келди.

Биринчиси, 11 март куни Париж-Тошкент рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндошига вирус юқтириб улгурди (6 бемор).

Иккинчиси, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (3 бемор).

Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (1 бемор). 

Бундан аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон шифохоналарида 641 киши карантинда сақланаётгани, шунингдек, 6 мингга яқин киши уй шароитида карантинга олингани ҳақида хабар берганди.

  • Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда вирусдан зарарланганлар сони 180 мингдан ошган, 80 мингга яқин киши соғайган, қурбонлар сони 7174 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди