10:44 / 19.03.2020
10413

Uzbekistan Airways: бекор қилинган рейслар учун чипталарни топширишда жарималар ва санкциялар бўлмайди

Uzbekistan Airways бекор қилинган рейслар учун чипталарни топширишда жарималар ва санкциялар бўлмаслигини билдирди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўз расмий саҳифасида йўловчиларга махсус мурожаат билан чиқди. 

«Айни пайтда бизга авиачипталарни топшириш ва қайта бронлаш масаласида кўплаб мурожаатлар ва сўровлар келиб тушмоқда. Бизнинг ходимларимиз уларнинг барчасини тезда ҳал қилиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишмоқда.

Бекор қилинган қатновларга бўлган чипталарни топшириш ёки чекловлар бекор қилинганидан кейин амалга ошириладиган авиакомпаниямизнинг қатновларига қайтадан брон қилишни истаган барча йўловчилар буни жарималар ва санкцияларсиз амалга оширишлари мумкин бўлади.

Биз авиакомпаниямизга бўлган ишончингизни жуда юқори баҳолаймиз, шунинг учун энг самарали ечимларни топиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз. Сизнинг тушунишингиз, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлашингизга умид қиламиз», дейилади унда.

Жорий ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақидаги барча маълумотларни uzairways.com сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари орқали кузатиш мумкин:

Telegram — https://t.me/uzbekistanairways

Instagram — www.instagram.com/uzairways/

Facebook — https://www.facebook.com/uzairways.official/

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top