Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишнинг янги ҳолатлари қайд этилмади
20 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўзгаришсиз қолди.
«Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 20 март, соат 9:00 ҳолатига кўра коронавирусдан касалланганлар сони 23 нафар.
Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда вирусдан касалланишнинг янги ҳолатлари рўйхатга олингани йўқ», деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилди. 11 март куни Франциядан учиб келган аёлга коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган. Ушбу аёл кейинчалик яна 11 кишига (ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси, онаси, келини, ҳамкасби ва яна тўрт қариндошига) вирус юқтиргани маълум бўлди.
Бундан ташқари, яна учта йўналишда Ўзбекистонга кириб келганларда вирус аниқланган:
15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (6 бемор).
Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (4 бемор).
Тўртинчиси, Дубай–Тошкент йўналишидаги рейс (1 бемор).
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025