Ўзбекистон | 13:33 / 23.03.2020
79577
2 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Эртага Каспий денгизининг жанубий туманларидан нам ҳаво оқими киради, республиканинг айрим жойларига ёмғир ёғади 

Фото: KUN.UZ

Бугун бутун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлиб, бу меъёрдан 3-4 даражага юқоридир, деб хабар қилмоқда «Ўзгидромет».

Эртага Каспий денгизининг жанубий туманларидан нам ҳаво оқими киради, республиканинг айрим жойларига ёмғир ёғиб, ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди ва шу кун меъёрига яқинлашади. Фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

25 март куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Фарғона водийси, шунингдек, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ бўлади, кундузги ҳарорат 10-15 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан 7-9 даражага пастдир.

26 мартдан 28 мартгача мамлакат ҳудуди юқори босимли майдон таъсирида бўлади. Кечаси ҳарорат 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, 26 март кундузи ҳарорат ҳали салқин, 10-15 даража илиқ, 27-28 март кунлари қуёш нурлари ҳавони иситиши ҳисобига ҳарорат 15-20 даражагача кўтарилади ва меъёрий кўрсаткичларга яқинлашади.

Мавзуга оид