Ўзбекистон | 12:30 / 23.03.2020
10974
1 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев: «Бу офатга қарши кураш фақат ҳукуматнинг иши эмас»

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев коронавирусга қарши курашда жамият бирлашиши муҳим эканини айтиб ўтди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

«Хорижнинг иқтисодий маълумотларини ўрганиб чиқдим. Ўзбекистон ҳукумати, Ўзбекистон раҳбари томонидан коронавирусга қарши дастурларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар киши бошига ҳисоблаганда бошқа энг ривожланган давлатларда ажратилган маблағлардан кўпроқ бўлиб чиқяпти. Бу ниҳоятда муҳим», деди Содиқ Сафоев Халқаро пресс-клубда коронавирусга қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари коронавирусга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг иши эканини таъкидлади. 

«Бу офатга қарши кураш фақатгина ҳукуматнинг иши бўлолмайди. У бутун жамият, ҳар биримизнинг ишимиз. Ҳеч ким четда туролмайди», дея Сафоевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Сенаторлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Меҳр-шафқат ва саломатлик жамияти» фондига пул ўтказиш ташаббуси билан чиқишгани ҳақида айтиб ўтилди.

Мавзуга оид