Жаҳон | 15:56 / 23.03.2020
10719
2 дақиқада ўқилади

Европада газ нархи рекорд даражада тушиб кетди

Бир ҳафта аввал,  17 март куни минг куб метр газ нархи 99 доллар бўлган бўлса, 23 март куни нарх 93,5 долларгача тушди.

Фото: EPA/ROMAN PILIPEY

Жаҳон иқтисодиётидаги муаммолар ва газга бўлган талабнинг пасайиши оқибатида Европа бозорида суюлтирилган табиий газ нархи рекорд даражада арзонлашди. 

Нидерландиянинг TTF газ хабида минг куб метр газ нархи 100 доллардан пастга тушди. 

Бир ҳафта аввал,  17 март куни минг куб метр газ нархи 99 доллар бўлган бўлса, 23 март куни нарх 93,5 долларгача тушди.

Бу эса «Газпром» кейинги 15 йилда Европада энг паст нархда газ сотишига тўғри  келишини билдиради. 2004 йилда Brent нефти нархи бир баррели 38,3 доллар бўлганида компания минг куб метр газни 138 доллардан сотганди.

Ўтган йили «Газпром»нинг Европа бозоридаги улуши 45 фоиздан 42,5 фоизга тушди. Компания 200 миллиард куб метр газ етказиб бериш режасини бажара олмади, бунинг устига, нархларни кескин пасайтиришига тўғри келди. 

Бу йил эса январь ойида «Газпром»нинг газ экспортидан даромади 41,1 фоизга камайди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид