Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарга етди
Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган
Фото: kp.kz
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган.
Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилган, 11 март тонгида Париждан учиб келган аёлга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди.
Кейинроқ Лондон, Истанбул ва Дубайдан келган авиарейслар йўловчиларида ҳамда улар билан алоқада бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди, энди Россиядан қайтган икки фуқарода ҳам аниқланди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025