Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер юзи аҳолисининг 20 фоизи коронавирус сабабли карантинда - The Guardian
The Guardian ҳозиргача дунё бўйича ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 378 минг 679 та ҳолат қайд этилганини билдирган.
Фото: REUTERS/Susana Vera
Ер юзи аҳолисининг тахминан 20 фоизи ёки 1,7 млрд киши коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ижтимоий изоляция чоралари остида қолди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.
Газетанинг қайд этишича, турли мамлакатлар ҳукуматлари ўта муҳим пайтда карантин чораларини кўришига тўғри келмоқда: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 100 мингта ҳолат 67 кунда қайд этилган бўлса, кейинги 100 минг ҳолат (300 минг бемор) қайд этилиши учун тўрт кун кифоя қилган.
The Guardian ҳозиргача дунё бўйича ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 378 минг 679 та ҳолат қайд этилганини билдирган.
Газетанинг ёзишича, Британияда жиддий чекловлар киритилаётган бир вақтда эпидемия бошланган Хитойнинг Хубэй провинциясида чекловлар олиб ташланмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025