Жамият | 17:27 / 25.03.2020
10972
1 дақиқада ўқилади

Чиқиндихонадан тиббий ниқобларни йиғган шахс аниқланди, у руҳий носоғлом - ИИВ

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган чиқинди тўкиш жойида ишлатилган тиббий юз ниқобларини йиғаётган шахснинг тасвирига ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борди.

Суриштирув натижасида маълум бўлишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 8 март санасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ўткинчи йўловчилар томонидан тасвирга олинган. 

«Видеотасвирдаги фуқаронинг шахсига ойдинлик киритилганида руҳий носоғлом эканлиги аниқланди ҳамда унинг оила аъзолари билан тушунтириш профилактик суҳбатлари олиб борилди. 

Юзага келган вазият кўпчиликда шубҳа уйғотди. Бироқ тўғри англамасдан туриб, унга баҳо бериш нотўғри. 

Айни вақтда барча юртдошларимиздан ишлатилган юз ниқобларини имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўраймиз», дейилади ИИВ ахборот хизмати томонидан берилган хабарда.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид