21:28 / 25.03.2020
11445

Карантинда уйдан чиқмай солиқларни тўлаш имконияти пайдо бўлди

Юзага келган каратин давомида масофадан туриб, солиқ мажбуриятларини амалга ошириш имконияти тақдим этилди.

Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматларни соддалаштириш ва қулайлаштириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан SOLIQ мобил иловаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Амалиётга татбиқ этилаётган мобил илова орқали жисмоний шахслар учун:

  • солиқларни тўлаш (ер ва мол-мулк солиқлари);
  • иш ҳақи тўғрисидаги маълумот олиш;
  • СТИРни аниқлаш;
  • ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш;
  • солиқ тўловчи ҳақида маълумот олиш;
  • шахсий ҳисобварақ маълумотлари олиш (ҳисобланган, тўланган, қарздорлик, устама-пеня);
  • солиқ органлари ҳақида маълумот олиш;
  • чекни рўйхатга олиш;
  • солиқни ҳисоблаш калькулятори;
  • солиқ объектлари тўғрисида маълумот олиш имконият яратилган.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:

  • солиқ органлари ҳақида маълумот олиш;
  • шахсий ҳисобварақ маълумотлари олиш (ҳисобланган, тўланган, қарздорлик, устама-пеня);
  • солиқ органи раҳбари қабулига ёзилиш;
  • солиқ тўловчи ҳақида маълумот олиш;
  • солиқни ҳисоблаш калькулятори;
  • солиқни тўлаш (тўлов топшириқнома яратиш, тўлаш, тўлов топшириқномаси ҳолати);
  • солиққа оид тушунтиришлар олиш;
  • солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот олиш.

Юридик шахслар учун:

  • солиқни тўлаш (тўлов топшириқнома яратиш, тўлаш, тўлов топшириқномаси ҳолати);
  • солиқ ҳисоботлари ҳолатини текшириш;
  • солиқ органлари ҳақида маълумот олиш;
  • шахсий ҳисобварақ маълумотлари (ҳисобланган, тўланган, қарздорлик, устама-пеня);
  • солиштирма далолатнома шакллантириш;
  • солиқ органи раҳбари қабулига ёзилиш;
  • солиқ тўловчи ҳақида маълумот олиш;
  • солиқни ҳисоблаш калькулятори;
  • солиққа оид тушунтиришлар олиш;
  • ҚҚС тўловчилари ҳақида маълумот олиш;
  • солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот олиш;
  • солиқ низолари тўғрисида маълумот олиш мумкин.

Шу билан бирга, барча турдаги фойдаланувчилар учун солиқ ва мажбурий тўловларнинг тўлов муддатлари тўғрисида хабар берувчи “Тақвим” мавжуд.

Таъкидланишича, жисмоний шахслар шахсий кабинетига Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёки жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ) орқали кириши мумкин. 

Агар фойдаланувчи нархларнинг сунъий равишда оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлса, мобил илова орқали бу ҳақда солиқ органларига хабар бериши мумкин. Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини SOLIQ мобил иловаси орқали тўлашлари мумкин. Юридик шахслар ва  Якка тартибдаги тадбиркорлар шахсий кабинети орқали тўловларни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун, SOLIQ мобил иловаси орқали тўлов топшириқнома шакллантиради ва тўлайди. Ушбу тўловлар онлайн тарзда солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида қайд этилади.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top