Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун огоҳлантириш, эртадан чора кўрилади – йўлларда машиналар ҳаракати назорати бошланди
Ўзбекистонда янги коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ санитар-эпидемиологик ҳолат кучайгани боис 2020 йил 10 июлдан 1 августга қадар республика ҳудуди бўйлаб карантин чоралари кучайтирилди. Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, республика ҳудудлари ўртасида транспорт ҳаракати чекланди.
Шу муносабат билан 10 июлдан эътиборан Тошкент шаҳри кўчаларида йўл-патрул хизмати ва Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология марказлари ходимлари, Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари иштирокида назорат-ўтказув пунктлари қайта йўлга қўйилади. Кун давомида белгиланган вақтдан ташқари дамларда рухсатсиз, мақсадсиз ҳаракатланган транспорт воситалари ҳайдовчилари огоҳлантирилади.
11 июлдан эътиборан бундай ҳайдовчилар маъмурий жаримага тортилади.
Шу муносабат билан Kun.uz таҳририяти, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология маркази Ўзбекистон аҳолисидан карантин чораларга қатъий риоя қилишни сўраб қолади.



Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022