Афғонистонда президент номидан чиқарилган сохта фармон билан 30 маҳбус озод қилинди
Афғонистоннинг Урузғон вилоятидаги марказий турмадан президент Ашраф Ғани номидан чиқарилган сохта фармон билан 30 маҳбус озод этилди.
Бу ҳақда «Пажвок» ахборот агентлиги хабар берди.
Полиция “президент фармони” сохталигини англагач, озод этилган маҳбусларни ушлаш бўйича амалиётни бошлаган.
Таъкидланишича, бу Афғонистонда президент фармонининг биринчи сохталаштирилишидир. Фуқаролар президент фармонлари сохталаштирилаётган бўлса, унда ҳеч кимга ишонч қолмаганини айтишган.
Кўринишича, жиноятчилар Афғонистонда АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишувга биноан панжара ортида ушлаб турилган толиблар озод қилинаётганидан фойдаланиб қолишган.
Айни вақтда вилоят полицияси маҳбусларни топиб, уларни турмага қайтариш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда.
25 март куни Вардақ вилоятидаги турмадан “Толибон” аъзоси ҳисобланган 9 маҳбус озодликка чиқарилган. Улар Ашраф Ғани фармони билан озодликка чиқарилган биринчи толиблар бўлган. Озод этилганлар ҳукуматга бошқа жанговар ҳаракатларга қайтмасликка ваъда берган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024