Жаҳон | 16:31 / 26.03.2020
16704
1 дақиқада ўқилади

Бельгиялик олимлар коронавирусни 15 дақиқада аниқлайдиган тест ишлаб чиқди

Янги тестдан келгуси ҳафтадан бошлаб фойдаланиш мумкин, деб хабар бермоқда La Libre Belgique газетаси.

Фото: Shutterstock

Брюссель университети клиникаси лабораторияси (LHUB-ULB) инсонда SARS-COV-2 вируси бор-йўқлигини 15 дақиқада аниқлаб берадиган диагностик тест ишлаб чиққанини маълум қилди.

Янги тестдан келгуси ҳафтадан бошлаб фойдаланиш мумкин, деб хабар бермоқда La Libre Belgique газетаси.

Нашрнинг ёзишича, у "антиген" тест бўлиб, инсон танглайидан олинган пробадаги антигенлар (вирус оқсиллари) орқали вирус бор-йўқлигини аниқлаб беради.

Хабар қилинишича, лаборатория ушбу тестни ишлаб чиқишда Бельгия ва Европадаги қатор ҳамкорлари билан биргаликда иш олиб борган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид