Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди
27 март куни соат 16:30да Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди, ёнғин оқибатида жабрланувчилар йўқ.
«Шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи мазкур тиббиёт муассасаси карантин муносабати билан санитария талаблари асосида иш фаолияти чегараланган ҳолда фаолият олиб бораётган эди», дея хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.
Маълумотларга қараганда, 5 қаватли ушбу бинонинг 4-қаватидаги бош ҳамшира хонасида жойлашган совитгич ва компьютерларнинг электр тармоғига уланган жойида қисқа туташув рўй бериб, қисқа фурсатли ёнғин юз берган. Шу заҳотиёқ поликлиникадаги тиббиёт ходимлари ва беморлар зудлик билан ташқарига кўчирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, тезкор ҳаракатлар ва поликлиника шифокорларининг фаоллиги сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган. Катта миқдордаги моддий зарар ҳам етказилмаган.
Айни пайтда ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ёнғин марказий поликлиника фаолиятига таъсир этмаган. Фаолият бўйича хизматлар Андижон шаҳрининг бошқа мавжуд 8та оилавий поликлиникаларига тақсимланди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
09:20 / 12.11.2024