11:32 / 27.03.2020
15990

Жамшид Қўчқоровга биринчи ўринбосар тайинланди

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари  лавозимида ишлаган Илҳом Норқулов вазир Жамшид Қўчқоровга биринчи ўринбосар этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

Илҳом Норқулов

Қайта ташкил этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг биринчи ўринбосари этиб Илҳом Норқулов тайинланди. У шу пайтгача Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келган. 

Айни пайтда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилган идорада икки нафар вазирнинг ўринбосари тайинланиши кутилмоқда. Шулардан бири Илҳом Норқулов бўлади. 

Маълумот учун, Марказий банкда Норқулов ўрнига раиснинг ўринбосари Ботир Зоҳидов тайинланган. 

Илҳом Норқулов 2018 йилнинг апрель ойидан Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган, 2019 йил майида Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Top