“30-40 фоизгача сув йўқотилишининг олдини олишимиз керак” – Илҳом Норқулов
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Норқулов сув муаммоси ҳақида гапирар экан, бу соҳада энг катта имконият каналларни бетонлаштириш эканини айтди. Бунинг учун бюджет маблағлари йўналтирилади, хитойлик инвесторлар ўз молиявий ресурслари орқали қурилиш ишларига ёрдам беради.
2024 йилги бюджет қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани муносабати билан иқтисодиёт ва молия вазирлиги журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.
Унда вазир ўринбосари Илҳом Норқулов сув масаласи долзарблашиб бораётгани ва бу борадаги 2024 йилги режалар ҳақида маълумот берди.
“Марказий Осиёда, кўриб турибмиз, сув долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу соҳада энг катта имкониятимиз каналларни бетонлаштириш. 1000 км деб айтдик, бу ерда ҳам бюджет маблағлари кўзда тутиляпти, ҳам халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли маблағларидан жалб қилиб тезроқ каналларни бетонлаштириб, 30-40 фоизгача сув йўқотилишининг олдини олишимиз керак”, - деди у.
Унинг таъкидлашича, бу борада хитойлик инвесторлар билан музокаралар олиб бориляпти. Улар ҳам ўз молиявий ресурслари орқали қурилиш ишларига ёрдам беради.
Маълумот учун, 2024 йилги бюджет қонуни лойиҳасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек лойиҳа-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун 1,2 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.
Аввалроқ, ичимлик ва оқова сув таъминоти босқичма-босқич хусусийлаштирилиши маълум қилинганди. Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 январдан ичимлик суви ва оқова сувни чиқариб юбориш нархи маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади.
Мавзуга оид
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024