Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА коронавирусга қарши курашда Сурияга ёрдам беришга ваъда берди
Абу-Даби амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Сурия президенти Башар Асад билан телефон орқали суҳбатлашиб, унга коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга ваъда берди.
Бу ҳақда Ол Наҳаённинг ўзи твиттерда маълум қилган.
“Сурия президенти Башар Асад билан коронавирус эпидемияси оқибатларини муҳокама қилдим ва унга БАА қардош Сурия халқини бу шароитда қўллаб-қувватлашига ва кўмаклашишига ваъда бердим. Офатлар вақтида умуминсоний бирдамлик ҳаммасидан устун ва қардош Сурия бу оғир шароитларда яккалатиб қўйилмайди”, деб ёзган Абу-Даби валиаҳди.
БАА 2018 йил декабрда Форс кўрфази давлатларидан биринчи бўлиб Сурия билан дипломатик алоқаларни тиклаганди ва 2012 йилдан бери ёпиқ бўлган элчихонасини қайта очган.
Мавзуга оид
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026