Жаҳон | 01:31 / 29.03.2020
42978
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс коронавирусга қарши курашишнинг энг самарали чораси нима эканлигини айтди

Тадбиркор коронавирусга қарши курашишнинг асосий чораси ўз-ўзини изоляция қилиш эканлигини таъкидлади.

Фото: Getty Images

Миллиардер ва Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс агарда у президент бўлганида коронавирусга қарши курашда қандай чоралар кўрган бўлиши мумкинлигини айтди.

Тадбиркор коронавирусга қарши курашишнинг асосий чораси ўз-ўзини изоляция қилиш эканлигини таъкидлади.

“Асосий ғоя шундаки, бизда ўзимизни изоляция қилишдан бошқа йўл йўқ. Агар ўз-ўзини изоляция қилишнинг барча шартларига миллий даражада амал қилинса, 20 кундан кейиноқ инфекция тарқалиши пасайишини кўрасиз”, деди у.

Гейтс шунингдек, мамлакатдаги ҳаёт тарзини тўхтатиш "унчалик осон иш эмас"лигини эътироф этди. 

У аввалроқ коронавирусни ХХ асрда 50 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган “испан гриппи”нинг ХХI асрдаги “муқобили” деб атаганди.

 

Мавзуга оид