Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида нотариал хизматлар кўрсатиладими?
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин даврида нотариус ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш давлат хизматларига зарурат бўлмаса, мурожаат этмаслик тавсия қилинмоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин даврида нотариус ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш давлат хизматларига зарурат бўлмаса, мурожаат этмаслик тавсия қилинмоқда.
Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева карантин даврида васиятномани расмийлаштириш нотариал хизматидан ташқари, бошқа нотариал ва ФХДЁ давлат хизматларига заруратсиз мурожаат этмасликни тавсия этди. Бу ҳақда у Kun.uz мухбирига маълумот берган.
«25 мартдан бошлаб, нафақат Адлия вазирлиги, балки унинг тизимидаги идоралар ҳам мамлакатимизда кузатилаётган карантин тартиби туфайли бошқача ишлашга ўтган. Бунда фуқаролардан уйда бўлиши ва карантин ҳолати билан боғлиқ тартибларга риоя қилишини сўраган ҳолда, ФХДЁ, нотариус ва давлат хизматлари марказларига онлайн мурожаат этиши кўрсатилди. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келганда, аввалдан автоматлаштирилган e-notarius.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, ҳужжатларнинг электрон нусхасини юбориши керак», - дейди у.
Таъкидланишича, фуқаролар кечиктириб бўлмайдиган ҳолат сифатида васиятномага боғлиқ масалалар бўйича нотариусга мурожаат қилиш мумкин. Бошқа хизматлар бўйича зарурат сезилмаса, нотариусдан телефон орқали маълумот олиш имконияти мавжуд.
Мавзуга оид
22:44 / 12.12.2020
Карантин даврида нима учун прокурорларга стикер берилиб, адвокатларга берилмади? – Ҳуқуқ фаоли пандемия давридаги муаммолар ҳақида
15:32 / 10.07.2020
Дезинфекция қилиш фойдасизми? Давлат бош санитария инспектори изоҳ берди
12:34 / 10.07.2020
Бугун огоҳлантириш, эртадан чора кўрилади – йўлларда машиналар ҳаракати назорати бошланди
23:52 / 13.06.2020