15:34 / 30.03.2020
12138

«E-IJRO AUKSION»: Уйдан чиқмасдан туриб мулкдор бўлинг!

Ҳозирда юртимизда аҳоли хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш мақсадида жамоат жойларида тўпланмаслик, уйда қолган ҳолда карантинда бўлиш тавсия этилмоқда. «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси эса ўз фаолиятини онлайн тарзда тўхтовсиз давом эттирмоқда. Электрон савдо майдончаси орқали кўчага чиқмасдан онлайн савдоларда иштирок этиш имконияти такомиллаштирилган. Ушбу имкониятдан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва уй-жой қуриш учун ер участкаларини, давлат активларини, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларни харид қилишингиз мумкин.

«E-IJRO AUKSION» савдо майдончасининг қулайликлари:

  • уйда туриб мулкдорга айланасиз;
  • савдо майдончаси сайтидан рўйхатдан ўтишингиз ва аукционда қатнашишингиз мумкин (барча қўлланмалар сайтимизда мавжуд);
  • савдоларда иштирок этиш учун электрон пул ўтказиш тизимлари (Payme, Click, Oson.uz, Paynet)дан фойдаланиш мумкин;
  • кўчага чиқмасдан, уйдан туриб иштирок этиш мумкин;
  • ғолиб бўлганингизда ғолиблик баённомалари электрон шаклда электрон почта манзилингизга ёки почта алоқа хизмати орқали манзилингизга етказилади;
  • ер участкалари ҳамда кўчмас мулклар бўйича онлайн-аукционларда ғолиб бўлганингизда номингизга ер участкалари давлат кадастр идоралари томонидан онлайн тарзда рўйхатдан ўтказилади.

Бу коронавирус пандемиясини уйда қолиб енгишимиз ҳамда мол-мулкка эга бўлиш учун яхши имконият!

Ҳозирги кунда e-auksion.uz сайти орқали 700 дан ортиқ тадбиркорлик учун ҳамда 1500 дан ортиқ уй-жой қуриш учун ер участкалари, 200 дан ортиқ давлат активлари, 800 дан зиёд ижарага бериладиган давлат мулки объектлари мавжуд.

Сиз қулай ва шаффоф электрон савдо майдончаси орқали мол-мулкни сотиб олинг! Уйда қолинг ва қулай имкониятдан фойдаланинг.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК PR-хизмати

Top