18:08 / 30.03.2020
12696

Карантин сабабли сизда пул ўтказмалари масаласида муаммолар келиб чиқмоқдами?

Фото: Ипотека-банк

«Paysend» инновацион хизмати Ўзбекистондаги «Ипотека-банк» АТИБ ҳамкорлигида ҳамда техник интегратор корхона PAYMO кўмагида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган карталарга халқаро онлайн пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Мазкур хизмат орқали фойдаланганда пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюриш шарт эмас. Энди Ўзбекистонда пул ўтказмаларини онлайн тарзда paysend.com сайти орқали амалга оширишингиз ёки App Store ҳамда Google Play орқали «Paysend» иловасини юклаб олишингиз кифоя.

«Paysend» реал вақт режимида турли мамлакатларнинг банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини амалга оширишда дунёдаги биринчи ва ниҳоятда қулай шартларда амалга оширувчи хизмат ҳисобланади.

Хизмат географик харитасига 80 дан ортиқ мамлакатни қамраб олган бўлса, «Paysend» фойдаланувчилари сони бир ярим миллионга яқинлашиб қолди.

«Paysend»да халқаро пул ўтказмалари учун аниқ белгиланган, ўтказмаларнинг ҳажмидан қатъий назар юборувчидан олиб қолинадиган комиссия (устама) қуйидагича: Россиядан 49 RUB, Қозоғистондан 199 KZT, Европадан 1.50 EUR бўлади.

«PAYMO. Uzbekistan», молия соҳасидаги хавфсиз АТ ва инновацион ечимни тақдим этувчи, «PAYMO» халқаро корхонасининг бир бўлаги ҳисобланади. Ташкил этилганидан бошлаб, корхона Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистонда кўплаб муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган. Россия бозорида «PAYMO» «ВТБ», «Промсвязьбанк», «Альфа банк» каби етакчи банклар билан ишлайди. Бундай халқаро тажриба бизга Ўзбекистондаги банклар билан ишлашга, электрон тижоратни ривожлантиришга, мамлакатнинг тўлов тизимини такомиллаштиришга ёрдам беради.

 «Paysend» орқали амалга оширилган барча амалиётлар, хизмат кўрсатилаётган ва пул ўтказмаларидан фойдаланилаётган банк карталари чиқарилган мамлакатларнинг қонунчилиги талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

«Paysend» халқаро тўлов тизимлари ва маҳаллий шериклар билан тўғридан-тўғри интеграцияни амалга ошириб, сизга Visa, Mastercard ва МИР карталари ва оддий банк ҳисобрақамларидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширишга имкон беради».

Visa, Mastercard ва МИР карталари орқали Ўзбекистонга пул ўтказмалари учун комиссия (устама) – барча пул ўтказмаси тизимлари орасидаги энг арзони ҳисобланади».

Реклама ҳуқуқи асосида

Top