Ўзбекистон | 17:21 / 30.03.2020
10548
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистонга экспресс-тестлар ва индивидуал ҳимоя воситалари тақдим этди

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов топшириғига асосан, Қирғизистонга индивидуал ҳимоя воситалари ва экспресс-тестлар берилди.

Фото: Turmush.kg

Қирғизистон ҳукуматининг Ўш вилоятидаги ваколатхонасидан хабар беришларича, ёрдам юклари 29 март куни тонгги соат 4да «Достук» назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказилиб, Ўшга етказилган. Бу ҳақда Бу ҳақда Қирғизистоннинг «Турмуш» портали хабар тарқатди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 10 мингта тиббиёт маскаси ва 900та ҳимоя костюмлари, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов эса 4800та экспресс-тестлар ва регаентлар жўнатган.

Фото: Turmush.kg

Назорат-ўтказиш пунктида ёрдам юкларни ҳукумат ваколатхонаси вакили У.Жилқибоев кутиб олган.

Ушбу воситалар назорат остидаги ҳудудларга коронавирусга қарши таҳлилларни олиш учун юборилади. Ҳимоя воситалари эса тиббиёт ходимларига тарқатилади.

Фото: Turmush.kg
Фото: Turmush.kg

Маълумот учун, Қирғизистонда коронавирусга чалинган илк бемор 17 март куни Жалолобод вилоятида аниқланган. Айни пайтда коронавирус юқтирган беморлар сони 94 нафарга етган.

Қирғизистонда COVID-19дан тўлиқ тузалиш ва ўлим ҳолати ҳозирча қайд этилмади.

Мавзуга оид