Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавируснинг яна бир бемори тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлардан яна бири соғайиб, реабилитацияга кузатилгани тўғрисида маълум қилди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиздан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Хасталикдан фориғ бўлган фуқаро шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Ушбу фуқаро 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган, 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган эди.
Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди.
Эътироф этиш жоизки, фидойи шифокорларимиз томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган ҳолда, халқаро стантдартлар асосида зарур даволаш муолажалари олиб борилгани ушбу беморнинг буткул соғайишини таъминлади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 167тага етган. 29 март куни беморларнинг 7 нафари соғайиб, улар реабилитацияга кузатилганди.
Шу вақтгача беморларнинг икки нафари вафот этган (Тошкент ва Наманган вилоятларида), яна бир бемор оғир аҳволда (Фарғона вилоятида) қолмоқда.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025