Қирғизистонда бош вазир ўринбосари ва соғлиқни сақлаш вазири алмаштирилди
Бугун Қирғизистон парламенти бош вазирлигига Аида Исмоилова ва соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Собиржон Абдукаримов номзодларини тасдиқлади. Номзодлар президент томонидан кўрсатилган.
Бир кун аввал Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков раислигида Хавфсизлик кенгашининг торайтирилган таркибдаги навбатдаги мажлиси ўтказилган эди.
Жээнбеков коронавирусга қарши республика штаби ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини биринчи навбатда вирус юқтирганлар билан контакт қилган шахслар ўз вақтида аниқланмагани туфайли қаттиқ танқид остига олди. Бу мамлакат ҳудудида касаллик тарқалишининг қўшимча омили бўлиб хизмат қилган.
Ушбу йиғилиш якунларига кўра, бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Олтиной Ўмурбекова ва соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чўлпонбоев эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган. Президент бу борада фармон имзолаган.
Янги мулозимларни вазифасига тайинлаш учун парламентда овоз бериш жараёнини ўтказилди. 24.kg хабарига кўра, Аида Исмоилова учун парламентнинг жами 120 нафар депутатидан 91 нафар, Собиржон Абдукаримов учун 95 депутат овоз берган.
Спикер Достонбек Жумабеков Аида Исмоиловада соҳавий қўмиталарда ишлаш тажрибаси борлигини таъкидлаб, бу тажриба унга янги иш ўрнида қўл келишини айтиб ўтди. У шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзолари ҳукуматда коронавирус билан боғлиқ жорий вазиятдан чиқишда ёрдам бера олишларига умид қилди.
Спикер шунингдек коронавирусга қарши курашиш жамғармасига 4 миллион қирғиз сўми тушганини ҳам эълон қилди. Бу – парламент аъзоларининг бир ойлик маоши.
Маълумот учун, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 111 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирча ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024