Жаҳон | 14:50 / 02.04.2020
8688
1 дақиқада ўқилади

80 га яқин давлат Халқаро валюта жамғармасидан молиявий ёрдам сўради

80 га яқин давлат коронавирус пандемияси сабабли Халқаро валюта жамғармасидан молиявий ёрдам сўради. 

Фото: REUTERS

Бу ҳақда жамғарма раҳбари Кристалина Георгиева матбуот анжуманида маълум қилди. Георгиеванинг таъкидлашича, Қирғизистоннинг бу борадаги илтимоси маъқуллаб бўлинди. Яқин кунларда ёрдам ҳақида янги аризалар келиб тушиши кутилмоқда. 

ХВЖ раҳбарининг айтишича, бунгача жамғарма бир вақтнинг ўзида шунча кўп мурожаатни кўриб чиқмаган. Георгиева айнан қайси давлатлар ёрдам сўраганига аниқлик киритмаган.

The New York Times нашрининг ХВЖ вакилларига таяниб хабар беришича, асосан ривожланаётган давлатлар ёрдам сўраган. Улар фавқулодда молиялаштириш сифатида ноль ёки паст ставка бўйича умумий ҳисобда 20 млрд долларга яқин маблағ сўрашган. ХВЖда мурожаатлар иложи борича тезроқ кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилган. 

Аввалроқ ХВЖ Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун 121 млн доллар ажратгани маълум қилинганди. Жамғармада таъкидланишича, бу пандемия бошлангандан бери ХВЖнинг маъқулланган биринчи фавқулодда кредитидир.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид