Адлия вазири махсус рухсатнома учун ДХМга бормасликни сўради
Русланбек Давлетов фуқаролардан махсус рухсатномани олиш учун карантин қоидаларини бузиб, ДХАга бормасликларини сўради. Бепул хизматдан электрон шаклда фойдаланиш мумкин ва бунинг учун электрон имзо ҳам талаб қилинмайди.

Фото: davletovuz Telegram-канали
Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берди.
«Автотранспорт чекловини юз фоиз тўхтатиб бўлмайди. Озиқ-овқат хавфсизлиги каби энг муҳим ҳолатларда автотранспорт ҳаракати керак. Фақат суиистеъмол бўлмаслиги учун биз мезонларни киритишга мажбурмиз.
Энг оғир шароитларни белгилаганимизда ҳам суиистеъмолга ҳаракат қилиш ҳолатлари бўляпти. Шунинг учун бир нарсани мурожаат қилиб айтмоқчимиз: фуқароларимиз бирон бир ҳолатда ҳам Давлат хизматлари марказларига бормасликлари керак.
Олдин электрон хизмат кўрсатишда электрон имзо шарт бўларди. Осон бўлиши, бемалол мурожаат қилиш учун ҳозир буни ҳам бекор қилганмиз.
[Махсус рухсатнома] тайёр бўлса, рад қилинмайдиган ҳолатда биз ўзимиз тегишли хабарни юборамиз. Керак бўлса, ўзимиз олиб бориб берамиз. Яъни карантин қоидаларини бузиб, Давлат хизматлари марказларига келишга эҳтиёж йўқ», – дея Давлетовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 10:05
-
Мянмадаги зилзила оқибатида 694 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:41
-
Paynet ва Асака Банк стратегик меморандум имзолади
Ўзбекистон | 09:30
-
Вэнс Дания ҳукуматини Гренландияни Россиядан «етарли ҳимоя қилмаётгани» учун танқид қилди
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди

22:35 / 15.11.2022
АҚШ Ўзбекистонда диний эркинликка доир қонунчилик халқаро стандартларга мослаштирилишига умид билдирди

12:33 / 15.11.2022
Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

23:40 / 12.10.2022