АҚШда 104 ёшли уруш фахрийси коронавирусдан тузалди
АҚШнинг Орегон штатида яшовчи 104 ёшли қария, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Билл Лапсчис коронавирус келтириб чиқарган касалликдан соғайиб кетди.

Фото: AP
Fox News телеканалининг маълум қилишича, Лапсчис 104 ёшини жорий ҳафта бошида қаршилаган. Таъкидланишича, у коронавирусдан соғайган дунёдаги энг кекса одам бўлиши мумкин.
Қария Лебанон шаҳридаги қариялар уйида коронавирусга чалинган 15 кишидан бири бўлган. Бу қариялардан 2 нафари жорий ҳафтада вафот этган.
Аввалроқ Хитойда 103 ёшли Чжан Гуанфэнь исмли аёл коронавирусдан соғайиб кетгани маълум қилинганди. Аёл шифохонада 6 кунлик даволашдан ўтгач, уйига жавоб берилган.
Мавзуга оид

08:21
АҚШ сенаторлари Россия активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топширишни талаб қилмоқда

22:59 / 24.03.2025
Трамп маъмурияти Signal’даги махфий ҳарбий чатга журналистни тасодифан қўшиб қўйди

22:41 / 24.03.2025
Эрон янги битим талаб қилмоқда. Эскиси қанақа эди?

21:28 / 24.03.2025