Жаҳон | 01:01 / 03.04.2020
12209
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ давлатлари коронавирусга қарши кураш бўйича умумий ҳужжат қабул қилади

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари коронавирусга қарши курашиш чоралари бўйича умумий ҳужжат қабул қилади. 

Фото: Ольга Балашова

Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. 

ШҲТга аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларининг видеоанжуман режимида йиғилиши бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон (Ҳиндистондан ташқари) вакиллари иштирок этган.    

Йиғилиш ШҲТ давлатларининг коронавирус эпидемияси билан боғлиқ ҳолда амалга ошираётган хатти-ҳаракатлари муҳокамасига бағишланган.

Иштирокчилар ШҲТ давлатларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият бўйича маълумот беришган ва 8 давлатнинг коронавирус тарқалиши йўлларини яхшироқ тушунишга эришиш ва вируснинг янада тарқалиши олдини олиш бўйича чораларни мукаммаллаштиришдаги амалий тажрибаси борасида маълумот алмашишган.

Йиғилишда ШҲТ давлатлари томонидан коронавирус тарқалишига қарши кўрилаётган чоралар бўйича умумий ҳужжат шакллантиришга қарор қилинган. Бу коронавирусга қарши курашда энг самарали амалиёт ва ижобий тажрибаларни жамлаш мақсадида амалга оширилади. 

Йиғилиш иштирокчилари коронавирус тарқалишини бартараф этиш бўйича муҳокама қилинган чораларни ШҲТ давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши даражасига олиб чиқиш зарурлигини маъқуллашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид