Жаҳон | 07:38 / 03.04.2020
21281
1 дақиқада ўқилади

Трамп коронавирусни 5 дақиқада аниқловчи тестни ўзида синаб кўрди

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус бор-йўқлигини аниқловчи янги тезкор тестни ўзида синаганини ва таҳлиллар унда вирус йўқлигини кўрсатганини маълум қилди.   

Фото: REUTERS

“Мен тестни топширишга бор-йўғи бир дақиқа сарфладим. Кейин натижани олишга менимча 14-15 дақиқа кетди – мен ишимни давом эттириб, уларни ҳали-вери кутмаётганимда улар “президентда коронавирус борлигига манфий таҳлил чиқди”, деб айтишди”, деган Трамп Оқ уйдаги брифингда.   

“Мен иккинчи марта таҳлил топширишим. Мен уни қизиқувчанлик сабабли, у қанчалик тез ишлаши ва қанчалик соддалигини билиш учун топширдим. Иккинчи марта тест топширишим анча ёқимли бўлди”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.   

Аввалроқ Трамп яқин орада АҚШда одамда коронавирус бор-йўқлигини 5 дақиқада аниқловчи тестлар кенг қўллана бошлашини маълум қилганди.

Ушбу тест АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси томонидан маъқулланган. Тестнинг натижаси 5 дақиқадан 15 дақиқагача маълум бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид