12:30 / 05.04.2020
69532

7 нафар беморнинг аҳволи оғир - Бош санитария инспектори 

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган беморларнинг 7 нафарининг авҳоли оғир. Бу ҳақда Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълумот берди.

Фото: Ўзбекистон 24

Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 85 беморнинг 22 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида эса жами 35 бемор даволанмоқда. Уларнинг 1 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

«Аҳволи оғир ва ўта оғир, деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган», деган Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида.

Қайд этилишича, стационар ва уй шароитида 100 мингдан кўпроқ фуқаро тиббий кузатув остида турибди.

5 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 298та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалган, 2 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top