Жаҳон | 15:59 / 06.04.2020
6787
2 дақиқада ўқилади

Apple шифокорлар учун ҳимоя экранлари ишлаб чиқаришни бошлади

Компания яқин кунларда ҳимоя экранлари ишлаб чиқаришни ҳафтасига бир миллион донага етказади.                                         

Фото: Getty Images

Apple компанияси турли мамлакатларга 20 млн донадан ортиқ тиббиёт ниқоблари етказиб берди. Бу ҳақда компания раҳбари Тим Кук маълум қилди.

Тим Кукнинг сўзларига кўра, компания шунингдек, юз учун шаффоф пластик ҳимоя экранлари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган.

Намунавий экранлар Кремний водийсидаги касалхоналардан бирига етказиб берилди ва улар ҳақида яхши фикрлар айтилди, деди Кук.

Компания яқин кунларда ҳимоя экранлари ишлаб чиқаришни ҳафтасига бир миллион донага етказади. 

Ҳимоя экранлари АҚШ ва Хитойда ишлаб чиқарилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид