Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусдан даволашда безгакка қарши препаратлардан фойдаланилмоқда
Ўзбекистонда коронавирус юқтирган беморларни даволашда безгакка қарши дори воситаларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бу ҳақда 6 апрель кунги брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.
Фото: Global Look Press
«Безгакка чалинганларни даволаш учун ишлатиладиган препаратлардан коронавирусни юқтирган беморларни даволашда фойдаланилаётгани ҳақидаги маълумотлар тўғри. Бу тажриба Ўзбекистонда ҳам қўлланилмоқда.
Агар ҳозирги кунгача 30 нафар беморнинг тузалганини ҳисобга олсак, буни самарали даволаш усули, деб айтишимиз мумкин», дея Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У Абу Али ибн Сино давридаги дори воситаларидан ҳам касаллик юқтирганларни даволашда фойдаланиш мумкинлиги хақидаги турли миш-мишларга изоҳ берди.
«Ибн Сино даврида бирор дорига алоҳида дори воситаси сифатида ном берилмаган. Ўша даврда асосий эътибор таъсир қилувчи моддага – гиёҳлар, бальзамларга қаратилган», – деди Отабеков.
Эпидемиолог ҳозир тиббиёт ходимлари энг замонавий даволаш воситалари ва тажрибаларидан фойдаланаётгани ва шифокорларга ишониш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусдан даволашда беморлар организмини тозалашда хлорахинь препаратидан фойдаланиш яхши самара бераётгани ва бу касалликни табиблар даволай олмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
10:56 / 28.09.2025