22:02 / 06.04.2020
11481

Сон Хён Мин Жанубий Корея армиясига жалб қилинди

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби жамоа яримҳимоячиси Сон Хён Миннинг Жанубий Корея армиясидан қачон қайтишини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Клуб баёнотида айтилишича, футболчи бир ой муддат давомида Жанубий Корея армиясида хизмат қилади. Кореялик футболчи март ойи якунида Англиядан юртига қайтгач, ҳозиргача карантинда сақланаётган эди.

Кореядаги мажбурий хизматни ўтаб бўлгач, футболчи май ойида яна Лондонга қайтиб келиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Сон Хён Мин қўли синиши сабабли ҳозиргача тикланиш жараёнини ўтаётган эди.

Top