00:01 / 08.04.2020
39109

Реанимацияга жойлаштирилган Борис Жонсоннинг ҳолати ҳақида маълум қилинди

Жонсон коронавирусга чалингани тўғрисида 27 март куни маълум қилганди. Ўшандан буён у ўз-ўзини изоляция қилган ва ишлашда давом этаётганди.

Фото: CNN

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг ҳолати барқарор, у реанимация бўлимида шифокорлар кузатувида бўлиб турибди. Бу ҳақда ҳукумат девонхонаси вакили маълум қилди.

"Бош вазирнинг ҳолати барқарор, у интенсив даволаш палатасида қолмоқда. Унинг кайфияти яхши", - дейилади девонхона вакилининг баёнотида.

Аввалроқ унинг вазифасини бажариб турган мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб коронавирусга чалинган Борис Жонсон касалликни енгишига умид билдирганди.

Жонсон коронавирусга чалингани тўғрисида 27 март куни маълум қилганди. Ўшандан буён у ўз-ўзини изоляция қилган ва ишлашда давом этаётганди.

Борис Жонсон 3 апрель куни видеомурожаатида унда юқори ҳарорат сақланиб турганини айтди. 5 апрель куни Жонсон касалхонага ётқизилгани маълум қилинди. Эртаси куни эса Жонсоннинг аҳволи ёмонлашгани ва реанимация бўлимига жойлаштирилгани эълон қилинди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top