Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Жаҳон иқтисодиёти коронавирус сабабли 5,5 трлн доллар йўқотади
Мorgan Stanley ривожланган давлатлар ЯИМ 2021 йилнинг учинчи чорагига келибгина аввалги даражага қайтиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Коронавирус пандемияси яқин икки йил давомида жаҳон иқтисодиётини 5,5 трлн доллардан маҳрум қилади. Бу ҳақда JPMorgan Chase & Co таҳлилчиларига таяниб Bloomberg ёзмоқда.
«Пандемия сабабли ҳукуматлар бизнес тўхтатилишини, одамлар уйларида ўтиришини талаб қилганидан сўнг дунё 1930-йиллардан кейинги энг чуқур рецессияга дуч келмоқда», — деб ёзади агентлик.
Башоратларга кўра, қулаш узоқ давом этмайди, аммо жаҳон иқтисодиёти 2022 йилга қадар аввалги ҳолатига қайта олмайди.
«Ҳаттоки мислсиз монетар ва фискал рағбатлантиришлар бўлганида ҳам ялпи ички маҳсулот 2022 йилгача инқироздан аввалги кўрсаткичга қайтмайди», — дейилади башоратда.
Мorgan Stanley ривожланган давлатлар ЯИМ 2021 йилнинг учинчи чорагига келибгина аввалги даражага қайтиши мумкин деб ҳисобламоқда.
«2020 йилда жаҳон савдоси ҳажми 13–32 фоизга қисқаради, чунки COVID-19 бутун дунёдаги иқтисодий фаоллик ва ҳаётни издан чиқармоқда», — дейилади Жаҳон савдо ташкилоти баёнотида.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025