Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 600га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 27 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 99 нафар беморнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти. Беморларнинг 7 нафарининг аҳволи оғир. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида даволанаётган 88 нафар беморнинг 3 нафари аҳволи ўрта оғир, деб баҳоланяпти.
- Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.
- Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025