Жамият | 17:00 / 09.04.2020
12334
5 дақиқада ўқилади

Туронбанкдан учтаси бирда. Саломатлигингиз билан таваккал қилманг!

Фото: Туронбанк

Бугунги карантин шароитида барча ўзи учун энг қулай ва ишончли бўлган хизматлардан масофавий фойдаланмоқда. Ҳар қандай тўловларни онлайн амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Яъни, бир уриниш билан ортиқча оворагарчиликларсиз юмушларини ҳал этиб, уйдан чиқмаган ҳолда оламни қутқаришга ҳисса қўшмоқда. Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, Туронбанк жамоаси ўз мижозлари учун халқаро пул ўтказмалари тизимида бир йўла 3 та энг қулай, осон ва оптимал хизматларни тақдим этишни бошлади. 

Энди сизда яқинларингиз томонидан юборилган маблағларни тезда қабул қилиш учун ортиқча муаммолар бўлмайди, айниқса, ҳозирги синовли кунларда саломатлигингизни гаровга қўйиб, банкма – банк сарсон бўлиб юришнинг ҳеч ҳам ҳожати йўқ. Шунчаки, бир финжон қаҳва билан узоқ масофаларни сонияларга алмаштиринг. Бунда эса Туронбанк доимгидек сизга яқиндан ёрдам беришга доим тайёр. 

1. “Unistream” халқаро пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликда ишга туширилган хизмат

Эндиликда, чет элдан пул жўнатмоқчи бўлган дўстингизга, Туронбанкда очилган “UzCard” миллий валютадаги картангизнинг рақамларини айтишингизнинг ўзи кифоя. У эса Unistream халқаро пул ўтказмалари тармоғининг ҳар қандай хизмат кўрсатиш шохобчаси орқали бир ҳаракат билан маблағни дақиқалар ичида сизнинг онлайн ҳамёнингизга жойлаб қўяди. Аҳамиятлиси шундаки, бунда сиздан ортиқча маълумотларни тақдим этиш талаб этилмайди ва фақатгина Туронбанкнинг миллий валютадаги пластик карточкасига эга бўлишингизнинг ўзи етарли. 

2. “Contact” халқаро пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликда навбатдаги қулайлик

Туронбанк нозик таъбли мижозларининг ҳам мушкулини осон қилишни мақсад қилган. Шунинг учун ҳам энг оммалашган тизимларнинг деярли барчаси билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Хусусан, “Contact” халқаро пул ўтказмалари тармоғи ҳам банк билан янги хизматни йўлга қўйди. Бундан буён яқинларингиз томонидан юборилган маблағларни сиз реал вақт режимида, онлайн қабул қилиш имкониятига эгасиз.  

“Unistream”дан фарқли равишда ушбу хизмат билан Туронбанкнинг миллий ва хорижий валютадаги “UzCard” ҳамда “Mastercard” пластик карточкаларига пулларни ўтказиш мумкин. Бунда ҳам халқаро пул ўтказмасини амалга оширувчига карта рақамларини айтсангиз бўлгани. У эса “Contact” халқаро пул ўтказмалари тармоғининг ҳар қандай хизмат кўрсатиш шохобчаси ёки мазкур тизимнинг www.contact-sys.com сайти орқали маблағларни сизга тақдим этади. Ўтказманинг ҳолатини “MyTuron” иловасини юклаб олган ҳолда кузатишингиз ва онлайн тарзда уларни бошқаришингиз мумкин. 

3. “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари тизими билан масофалар янада яқин

Бутун дунёда эпидемиологик вазиятни келтириб чиқарган коронавирус инфекцияси сабабли хориждан юборилган маблағларни қабул қилишга қийналяпсизми? Хавотирга ҳеч ҳам ҳожат йўқ. “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари тизими ва Туронбанк сизга уйдан чиқмаган ҳолда ушбу амалиётни бажариш имконини тақдим этади. 

Эндиликда, “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари тизимининг эллик мингдан ошиқ шохобчалари, расмий сайти ёки мобил иловаси орқали жўнатилган пул ўтказмаларини Туронбанкнинг “Mastercard” халқаро пластик карточкаларига 24/7 режимида АҚШ долларида қабул қилиш мумкин. Келиб тушган мазкур маблағларни банкоматлар орқали, банк кассаларидан нақд хорижий валюта кўринишда ҳамда “Uzcard” картасига фойдали айирбошлаш курсларида конверсия амалиётини бажарган ҳолда тушириб олиш имконияти мавжуд.

Молиявий юмушларингизни Туронбанк билан янада қулай ва осон бажаринг! 

Туронбанк – 30 йил сиз билан бирга!

Маълумот учун:

Сайт: turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbankuz

Facebook: fb.com/turonbank

Instagram: instagram.com/turonbank

Call-center: (+998 95) 144-60-00

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид