Ўзбекистон | 10:07 / 10.04.2020
98425
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 600дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 42 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.

Шу вақтгача беморларнинг 38 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид