Жаҳон | 22:02 / 11.04.2020
8212
1 дақиқада ўқилади

Европада чегаралар сентябргача ёпиқ туриши мумкин

Коронавирус тарқалиши сабабли ЕИ мамлакатлари 18 март куни учинчи давлатлар фуқароларининг Евроиттифоқ ҳудудига зарур бўлмаган сафарларини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Фото: Алекс Макнотон

Франция президенти Эмманюэль Макрон касаба уюшмалари раҳбарлари билан ўтказилган ёпиқ видеоанжуман вақтида чегаралар масаласига тўхталиб ўтди

Америкада касаллик тарқалишининг ўсиши ва Африкада бошланиши ҳақида сўзлар экан, Макрон Европа давлатлари ўртасидаги чегаралар ва ташқи чегаралар камида сентябргача ёпиқ туриши мумкинлигини айтди. 

Бу борада қандай қарор қабул қилиниши 13 апрель куни маълум бўлади. Шу куни Макроннинг халққа мурожаат қилиши белгиланган.

Коронавирус тарқалиши сабабли ЕИ мамлакатлари 18 март куни учинчи давлатлар фуқароларининг Евроиттифоқ ҳудудига зарур бўлмаган сафарларини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид