Жаҳон | 19:59 / 12.04.2020
27114
1 дақиқада ўқилади

Эрон коронавируснинг ҳарбий биологлар томонидан яратилгани ҳақидаги тахминни текширмоқда

11 апрель ҳолатига кўра, Эронда коронавирус юқтирганлар сони 70 мингдан ошган, 4357 киши вафот этган.

Фото: EPA/Vostock-photo

Эрон COVID-19 коронавируси пайдо бўлиши жиҳатидан биологик уруш воситаси бўлиши мумкинлиги эҳтимолини текширмоқда. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳасан Арагхизода маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, дунёнинг бошқа мамлакатлари каби Эрон илмий марказлари ҳам бу муаммо бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда.

11 апрель ҳолатига кўра, Эронда коронавирус юқтирганлар сони 70 мингдан ошган, 4357 киши вафот этган.

Мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний Эрон нафақат коронавирусга қарши, балки санкцияларга ҳам қарши курашишига тўғри келаётганини, аммо Европа мамлакатларига нисбатан вирусни яхшироқ тўхтатишга эришаётганини таъкидлади.

Мавзуга оид