Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 800дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 37 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълумотига кўра, жами беморларнинг 29 нафарида пневмония кузатилмоқда, 12 беморнинг аҳволи оғир.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. Апрель ойида вирус беморлари сони жиддий ўса бошлади. Шу вақтгча кунлик ўсишнинг энг юқори кўрсаткичи 6 апрелда қайд этилганди - 115 ҳолат. 11 апрель куни ҳам 98 кишида вирус аниқланганди.
12 апрель куни ҳозирча беморлар сони 66 нафарга ошди.
Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 4 киши вафот этган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025