Бухорода ногиронлиги бўлган фуқарога нисбатан босқинчилик содир этилди
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган
2020 йилнинг 7 апрелдан 8 апрелга ўтар кечаси соат 02:00да 33 ёшли Ж.Х. ва 26 ёшли М.Ш. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Бухоро вилояти Қоракўл тумани Мирпўлат қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони 47 ёшли О.Х.нинг яшаш уйи ётоқхонасига эшик ойнасини синдириш орқали ғайриқонуний равишда кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахслар уни қўллари билан бўйин қисмидан бўғиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, пуллари ва тилла-тақинчоқларини беришни талаб қилиб, унинг ёнида бўлган 100 000 сўм пулларни талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш. ва Ж.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган, М.Ш. ва Ж.Х. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар ҳамда ўрнатилган тартибда ушланганлар.
Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
18:33 / 27.04.2024
Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди
11:54 / 30.03.2024
Тошкент вилоятида босқинчилик ва одам ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ ушланди
10:16 / 27.01.2024