Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоракўлда 20 нафар абитуриент овқатдан заҳарлангани ҳақидаги хабар бўйича расмий маълумот берилди
11 январ куни Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган абитуриентлардан 20 нафари саломатлиги ёмонлашгани юзасидан тез тиббий ёрдам хизматига хабар келиб тушган.
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Қоракўл туманида 20 нафар абитуриент овқатдан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича расмий ахборот берди.
Қайд этилишича, 11 январ куни Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган абитуриентлардан 20 нафари саломатлиги ёмонлашгани юзасидан тез тиббий ёрдам хизматига хабар келиб тушган.
Беморлар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ҳамда лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилган.
“Кўрилган тиббий чора-тадбирлар натижасида барча 20 нафар беморнинг аҳволи яхшиланди ва улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилди.
Ҳар бир беморга ҳудудий оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилди. Айни пайтда барчасининг аҳволи қониқарли, шикоятлари мавжуд эмас.
Беморлардан тегишли қон намуналари олиниб, белгиланган тартибда экспертизага юборилди. Экспертиза натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Бошқарма ахборот хизмати томонидан берилган ва кейинроқ ўчириб ташланган хабарда 10 нафар вилоят мутахассислари (токсиколог ва реаниматологлар) туманга сафарбар қилиниб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази малакали токсикологлари иштирокида ZOOM платформаси орқали консилиум ўтказилгани ҳам айтилганди.
Мавзуга оид
23:16 / 06.11.2023
Бухоро вилоятида кун давомида иккинчи марта зилзила қайд этилди
18:35 / 06.07.2023
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IТ-кластер ташкил этилади
11:02 / 21.07.2022
«Қоракўл» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
14:12 / 13.06.2022