Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда енгил автомобиллар ҳаракати вақтинча тақиқланди
21 март куни Грузияда фавқулодда ҳолат эълон қилинган бўлиб, у 21 апрелгача амал қилади.
Грузияда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 17 апрелдан енгил автомобиллар ҳаракати бутунлай тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг маслаҳатчиси Ираклий Чиковани маълум қилди.
Чеклов 21 апрелгача амал қилади ҳамда юк ташувчи ва етказиб бериш хизматларига тааллуқли эмас.
Чикованининг қўшимча қилишича, 17 апрелдан бошлаб фуқаролар бинолар ичида ниқоб тақиб юришлари шарт. У шунингдек, 10 кун давомида қабристонларга бориш ҳам чекланишини маэлум қилди.
21 март куни Грузияда фавқулодда ҳолат эълон қилинган бўлиб, у 21 апрелгача амал қилади. 14 апрель куни мамлакат бош вазири Георгий Гахария ҳукумат президентга мурожаат қилишини ва фавқулодда ҳолат режимини узайтиришни сўрашини маълум қилди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 348та ҳолат қайд этилган, 76 киши соғайган, уч киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025