Лукашенко амалдорларни пандемия шароитида иқтисодиётни унутмасликка чақирди
Охирги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 4204 нафарни ташкил этмоқда, 40 киши вафот этган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко амалдорлар коронавирус тарқалишига қарши кураш фонида мамлакат иқтисодиётини унутмасликлари кераклигини айтди.
"Ишлаб чиқариш барбод бўлмаслиги учун иқтисодиётга қаранглар", - деди у Гродно областига ташрифи чоғида.
Лукашенко бу қишлоқ хўжалигига ҳам тааллуқли эканини таъкидлади.
"Зотилжам кетади, нон эса керак. Қишлоқдан хавотир олаётганим йўқ. Ишлаяпмиз. Аммо саноат... Чунки атрофда ҳамма нарса тўхтаб қолди", - деб қўшиб қўйди у.
Охирги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 4204 нафарни ташкил этмоқда, 40 киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
20:39 / 08.10.2024