17:35 / 17.04.2020
4206

Токиода почтачилар аҳолига бепул ниқоблар етказиб бермоқда

Жума куни Токиода илк марта коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 200дан ошди – мэрия шаҳарда 201 кишида касаллик аниқланганини тасдиқлади.

Фото: Kyodo

Япония почта хизмати 17 апрелдан уйларга бепул тиббий ниқоблар етказиб беришни йўлга қўйди. Japan Times газетасининг ёзишича, ҳар бир почта қутисига икки дона тиббий ниқоб ва уларни қандай ювиш борасидаги қўлланма ташлаб кетилмоқда.

Ниқоблар етказиш коронавирусга чалиниш энг кўп қайд этилган мавзелардан бошланди. Аҳолини бепул ниқоб билан таъминлаш мамлакат бош вазири Синдзо Абэнинг топшириғи билан амалга оширилмоқда. Қайд этилишича, 50 миллионга яқин оилага бепул ниқоб тарқатилади.

Жума куни Токиода илк марта коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 200дан ошди – мэрия шаҳарда 201 кишида касаллик аниқланганини тасдиқлади. Шаҳарда касаллик юқтирганлар сони 2796тага, бутун Япония бўйича эса 9231тага етди.

16 апрель куни Абэ бутун Япония бўйича 6 майгача фавқулодда ҳолат режими жорий этилишини маълум қилди. 15 апрель куни мамлакат бош вазири ҳукумат даромадидан қатъи назар ҳар бир фуқарога 100 минг иендан (930 доллар) ёрдам пули берилишини эълон қилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top