Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 5G орқали маълумот узатиш тезлиги бўйича янги рекорд қайд этди
Samsung Electronics компанияси Samsung 5G mmWave модули ёрдамида 5G тармоғи орқали маълумот узатиш тезлиги бўйича энг юқори кўрсаткичга эришди.
Фото: Globallookpress
Лаборатория синовлари чоғида бир вақтнинг ўзида иккита мобиль терминалдаги тезлик сониясига 8,5 Гбитга етди — бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Сониясига 8,5 Гбит тезлик шаҳарларда ва 5G корпоратив тармоқлари учун тезкор маълумотлар етказиб беришда янги имкониятларни тақдим этади.
Бундай тезлик 5G фойдаланувчиларига 8K ўлчамдаги стриминг видеоларни томоша қилиш, тўлдирилган воқелик технологиясидан фойдаланиб масофавий ўқиш ва VR форматида телеконференциялар ўтказиш имконини беради.
Аввалроқ Samsung 108 Мпли камерага эга ва букилувчи экранли янги смартфонларини тақдим қилганди.
Мавзуга оид
09:12 / 19.03.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда 5G тармоғини жорий этишни таклиф қилди
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
21:00 / 25.02.2026
Samsung’дан мобил суратга олишнинг янги даври
20:35 / 08.02.2026